06 июл 07:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ажойиб! Нурсултон Рўзибоев UFC'даги биринчи жангидан умумий миқдорда қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди
Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев илк жанги учун қанча маблағ ишлаб олгани маълум бўлди.
UFC'даги дебют жангида бразилиялик Бруно Феррейрани илк раундда нокаутга учратган ҳамюртимиз биринчи жанги учун 16 000 $ ишлаб олгани маълум бўлди. Бундан ташқари, Нурсултон "энг яхши иштирок" учун 50 000 $ миқдорида бонусга ҳам эга бўлди. Шундай қилиб, Нурсултон Рўзибоев UFC'даги биринчи жанги учун умумий ҳисобда 66 000 $ ишлаб олди. Рўзибоевнинг рақиби Бруно Феррейра эса бу жанг учун 16 000 $ билан чекланди.
Маълум бўлишича, UFC Нурсултонга жанг учун 12 000 $, реклама учун эса 4 000 $ тўлаган.
Қайд этиш жоиз, лига жангчиларга ўз формаларида Reebok компаниясини реклама қилишлари учун пул тўлайди. Бунда жангчиларнинг мақоми, яъни UFC'да нечта жанг ўтказгани ва номдорлиги роль ўйнайди.
Ҳавола :
Манба : thesportsgrail.com
Фикрлар