UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0

25 окт 11:44
Янгиликлар

Оғир атлетика

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида иштирок этадими? Бош мураббий жавоб берди

Йил якунида оғир атлетикачиларимизни масъулиятли мусобақалар кутиб турибди.

Катталар терма жамоамиз Баҳрайн мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатига тайёрланаётган бўлса, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимиз Қатарда ўтадиган қитъа биринчилигида иштирок этишади. Асосий терма жамоа бош мураббийи Баҳром Мендибоев бўлажак стартлар олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Олиб борилаётган йиғин кўнгилдагидек кетмоқдами?

– Ҳозир барча терма жамоаларимиз Чирчиқдаги базада ўқув-машғулот йиғинларини олиб боряпти. Ҳозирги йиғинимиз иккинчи босқичда бўлиб, базавий техникаларни ошириш устида ишлаяпмиз.

– Жаҳон чемпионати учун таркиб аниқми? Унда Акбар Жўраевни ҳам кўрамизми?

– Акбар кичик танаффусдан кейин машғулотларга қайтган. Ҳозирда якка тартибда ўзи енгил машғулотларни ўтказяпти. Агар мусобақагача ўзининг оптимал спорт формасига кира олса, уни ҳам таркибга киритишимиз мумкин. Режага кўра, 15 ноябрда назорат машғулотимиз бор. Унда дунё биринчилигига тайёрланаётган ҳамма номзодлар худди мусобақадагидек тош кўтаришади. Терма жамоанинг якуний таркиби ва кимнинг қандай ҳолатда экани шу вақтда аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг