UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

07 авг 18:48
Янгиликлар

Футбол

“Ал Иттиҳод” уч мавсумдан сўнг Фабиньо билан хайрлашди

“Ал Иттиҳод” 2023 йилнинг ёзидан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Фабиньонинг жамоадан кетганини расман эълон қилди.

“У юлдуз сифатида келиб, камтарлигини сақлаб қолди, жамоани ишонч билан олдинга бошлаб борди ва клубни чин дилдан севиб қолган инсон сифатида кетди”, – дейилади “Ал Иттиҳод” мурожаатида.

Жидда клуби бразилиялик футболчининг меҳнатга бўлган муносабати ва жамоадошларига кўрсатган таъсирини алоҳида эътироф этди. Ярим ҳимоячи майдонда ва ундан ташқарида профессионаллик намунаси деб аталди. Клуб, шунингдек, Фабиньо жамоанинг буюк ғалабалари даврида сардорлик боғичини тақиб тушганини эслатиб ўтди.

Ўз навбатида, бразилиялик футболчи мухлисларга илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди ва жамоа шарафини фахр билан ҳимоя қилганини таъкидлади.

Фабиньо Саудия Арабистони клубига 2023 йилнинг ёзида “Ливерпул”дан ўтганди. У 2024/25 йилги мавсумда жамоа билан бирга Саудия Арабистони чемпионати ва Қирол Кубогини қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг