20 авг 17:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Алекс Перейра оғир вазнда қолади" - мураббий
UFC собиқ чемпиони, бразилиялик Гловер Тейшейра ўз шогирди Алекс Перейра UFC Freedom 250 турнирида француз Сирил Ганга ютқазганидан кейин ҳам оғир вазн тоифасида (120 кг гача) қолишини маълум қилди.
"У оғир вазнда қоладими? Ҳа, режа шу. Уни 2026 йилда яна кўрамизми? Умид қиламан. Жангдан кейин Алекс ким кейинги рақиб бўлишини сўради. Ҳатто бу жангдан олдин ҳам шу ҳақда сўраганди. У аллақачон кейинги жанг ҳақида ўйлаяпти ва август ойида ҳам жанг қилишга тайёр (кулади). У доимо жанг қилишни хоҳлайди.
Мен унга: “Ҳозир дам олиш учун яхши вақт, сен узоқ вақт давомида бир жанг кетидан бошқасига чиқдинг”, дедим. Аммо у жанг қилишни истаяпти", — деди Тейшейра.
Ҳавола :
Манба : The Ariel Helwani Show
Фикрлар