15 июн 12:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Александр Поветкин: "Кўргазмали жанг ўтказишни хоҳлайман"
Оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Александр Поветкин кўргазмали жангда қатнашиб, пул ишлаб олиш ниятида.
"Нега йўқ? Пул тўлашса, албатта жанг қиламан. Мен ҳам кўргазмали жангда қатнашмоқчиман.
Коронавирусни бошимдан ўтказдим. Аммо, тез орада аҳволим яхши бўлиб қолишига ишонмоқдаман", - деди Александр Поветкин.
Эслатиб ўтамиз, Александр Поветкин яқиндагина фаолиятини тугатганини эълон қилганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар