UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0

06 фев 18:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

Александр Усик: "Болаликдаги орзуим амалга ошди — профессионал футбол клубида ўйнаяпман"

Теглар :  Александр Усик
Супероғир вазн тоифасида WBO,WBA ва IBF камарлари соҳиби Александр Усик "Полесье" жамоаси таркибидаги дебюти ҳақида гапирди.

"Эмоцияларим шунчаки, даҳшатли даражада. Майдонга чиққанда бир жуфт бўламиз. Кимдир шеригимизни итариб юборса, унга: "Ҳой, сен бу ерда эҳтиётсизлик қиляпсан", - дейман. Ҳаммаси ажойиб. Жамоадагилардан жуда ҳам миннатдорман, улар мени анча илиқ кутиб олишди. Мен жуда яхши инсонлар билан дўстлашдим.

Калитвинсев, Буткевичга келишув учун каттакон раҳмат айтмоқчиман. Бошида жамоа билан муносабатим қандай кечади деган савол бор эди. Аммо, ҳаммаси зўр. Йигитларга катта раҳмат. Жуда эмоцияга бой бўлди. Футбол билан шунчаки шуғулланиб юрган пайтларимда, профессионал футбол жамоасида тўп тепишни орзу қилардим.

Шундай бўлдики, мен спортнинг ажойиб тури бўлмиш боксга кириб келдим. Ҳозир эса болаликдаги 35 йиллик орзуимга — профессионал футбол клубида тўп тепишга эришдим. "Полесье" бу — куч.


- Бутсаларингиз ўлчами неччи? Ва бу ўлчамдаги бутсаларни қаердан топдингиз?

- Дўконда. Менда икки жуфт бор. Бўш вақтимда Банниковда йигитлар билан озгина ўйнаб тураман. Айтишганидек, фахрийлар билан, лекин жуда ҳам кучли улар. Бундан ташқари, дўкондан ҳам бутси сотиб олдим, ўлчами 45,5, шекилли.


- Майдонга қачон тушишингизни билармидингиз?

- Менимча, 20 дақиқага яқин ўйнадим. Калитвинсев билан гаплашганим ёдимда эди. Мен: "Йўқ, мен нима бўлишини кўришим керак", — деб айтгандим. Ўз спортимда анча яхшироқман. Футболни тушунаман, уни ўйнай оламан, аммо профессионаллар билан майдонга тушиш бироз бошқача. Қайси позицияда ўйнай олишимни кузатдим.

Ўша пайтда деярли тушуниб етдим. Бироз тезлик етишмаяпти. Жарима зарбасини тепишни ўйладим. Худога шукур, ғалаба қозондик.


- Сизни яна "Winter Cup" ўйинларида кўрамизми?

- Хўш, эшитинг, мен ҳозир сизга жамоам сирларини айтиб бераман. Ва кейин ҳаммаси қўлдан кетади. Ҳаммаси интригаку.


- Кейинги жангингиз санаси каби...

- Тўғри, - деди Усик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг