UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

19 дек 18:37
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Александр Усик Тайсон Фьюрига қaрши реванш жангидан 114 миллион доллар оладими?

Катта жангнинг катта гонорарлари!

Александр битта жангда бутун фаолиятидагидек даромад олади. Фьюри ҳам зарар кўрмайди.

21 декабрь куни Саудия Арабистонида катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий баҳсида бугунги кун оғир вазн тоифасининг икки энг яхши спортчилари - Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида реванш жанги бўлиб ўтади.

Шу йилнинг май ойида Турки Ал аш-Шайх бокснинг замонавий тарихида ҳеч ким қила олмаган ишни амалга оширди. У "Қироллик" дивизионида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун биринчи жангни ташкил қила олди. Усик Энтони Жошуани икки марта мағлуб этганидан сўнг, ташкил этилиши мумкин бўлган энг яхши жанг Александрнинг Тайсон Фьюри билан жанги эканлиги ҳаммага аён эди. Британиялик ўзига хос тарзда, Усикни интернетда ҳар томонлама ҳақоратлаб, жангни реклама қила бошлади. Асосий муаммо бокс жамоаларининг молиявий масалалар борасида тил топиша олмагани эди. Фьюри ўша пайтдаги дивизионнинг асосий юлдузи сифатида, жанг учун гонорарни ўз фойдасига 70\30 фоиз нисбатида тақсимлашни талаб қилди.

Аммо Александр бу келишувдан мамнун эмас эди. Украиналик уч марта чемпион бўлди ва ўзини жанг учун жиддий гонорар олишга лойиқ деб ҳисоблади. Шунинг учун, жуда узоқ вақт давомида Усик ва Фьюри умумий фоизлар масаласида келиша олмадилар. Аммо саудиялик шайхлар ҳар икки жамоанинг талабини қондира олишди. Фьюри умумий тўловнинг 70 фоизини олишни хоҳлади - Тайсон тахминан 65 миллион доллар ҳамда PPV (пуллик трансляция)ни ҳисобга олган ҳолда биринчи жанг учун тахминан 110 миллион доллар ишлаб олди; Шу билан бирга, Турки Ал аш-Шайх украиналикни ҳам хафа қилмади: ҳа, Усик британияликларга қараганда анча кам пул олди, аммо бу жуда катта сумма эди - 40 миллион доллар! Қисқаси, Саудия шайхлари иккала боксчининг ҳам қўйнини ёғга тўлдирдилар.

Реванш олдидан вазият ўзгарди, албатта. Усик Фьюридан WBC камарини тортиб олди. Энди у дивизионнинг асосий юлдузи ва тўловлар Усик фойдасига ҳисобланиши керак. Бундан битта пастки вазнда жанг қилиб юрган украиналик бундай суммани орзу ҳам қила олмасди. Mасалан, Мурат Гассиевга қарши мутлақ чемпионлик камари учун жанг унга 1 миллион доллардан кам даромад келтирганди. Балки, шунинг учун ҳам оғир вазн тоифаси "Қироллик" деб аталади.

Тайсон Фьюри ва Aлександр Усик ўртасидаги реванш жангининг умумий жамғармаси деярли 200 миллион, аниқроғи 191 миллион долларни ташкил қилади: бу Британиянинг TalkSPORT нашри келтирган сумма. Табиийки, энди гонорар чемпион фойдасига тақсимланади: 114 миллион доллар Усикка, 76 миллион доллар Фьюрига берилади. Украиналик учун бир нечта астрономик рақамлар: бутун фаолияти давомида, Жошуа билан иккита жанг ва Фьюри билан биринчи жанг учун тўловларни ҳисобга олган ҳолда, у Тайсон билан реванш жангида оладиганидан бироз кўпроқ пул ишлаб олди.

Шу билан бирга, Саудия шайхлари британияликни  ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Ҳа, 1-жангда Фьюри мағлуб бўлди, лекин бу жуда яқин жанг бўлганди ва у ҳали ҳам замонавий бокснинг катта юлдузи. 76 миллион доллар - бу жуда катта сумма, гарчи биринчи жангдагидек кўп бўлмаса-да. Тайсон яна ҳамёнини тўлдиради ва замонамизнинг энг бой боксчиларидан бири эканлигини яна бир бор исботлайди.

Саудия шайхлари бокс саноатини ўзгартирдилар. Энди бокс юлдузлари ҳақиқатан ҳам катта гонорарларни олишади, лекин айни пайтда улар бир-бирига қарши курашадилар. Кучли кучли билан учрашади, ҳеч ким ҳеч кимдан қочмайди - мухлислар фойда кўради, спортчилар фойда кўради, умуман олганда ҳамма фойдада бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг