UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

19 авг 10:11
Янгиликлар

Теннис

Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони!

Деярли икки ҳафта давомида АҚШнинг Цинцинатти шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир Карлос Алькараснинг ғалабаси билан якунланди.

ATP рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган испаниялик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси, италиялик Янник Синнерга қарши кортга чиқди. Баҳс кутилмаганда биринчи сетнинг бешинчи геймидан кейин тўхтатилди. Синнер ўзини ёмон ҳис қилиши натижасида учрашувда давом эттира олмади. Бу пайтга келиб Карлос 5:0 ҳисобида олдинда бораётганди.   

Теннисчилар кортда бор йўғи 23 дақиқа ҳаракат қилишган. Икки ракетка устасининг ўзаро учрашувларида Алькарас катта устунлик билан олдинда бормоқда - 10:5. Бу 22 ёшли Карлос Алькарас учун ATP турнирларидаги 22-соврин бўлди. Совринлардан 8 таси "Мастерс" турнирларида қўлга киритилган.

ATP Masters 1000 турнирининг мукофот жамғармаси 9 миллион 193 минг 540 АҚШ долларини ташкил этди. Чемпион Карлос Алькарас 1 миллион 124 минг 380, финалчи Янник Синнер эса 597 минг 890 долларга эга бўлди. Испаниялик теннисчи сўнгги 7 та ўзаро учрашувларнинг 6 тасида Янникни мағлуб этган. 

Шунингдек, у Синнернинг хард кортлардаги 26 та учрашувдан иборат ғалабали сериясига ҳам барҳам берди. Италиялик охирги мағлубиятини ўтган йилнинг октябрь ойида Пекин турнирининг финалида айнан Карлосдан қабул қилиб олган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг