08 июн 10:41
Янгиликлар
Теннис
Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди
Дунёнинг учинчи ракеткаси Карлос Алькараз Париж шаҳрида давом этаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг финалига йўл олди.
Испаниялик теннисчи беш сет давом этган 1/2 финалда сайёрамизнинг иккинчи ракеткаси, италиялик Янник Синнерни мағлуб этишни уддалади - 2/6, 6/3, 3/6, 6/4, 6/3. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Алькараз олдинда бормоқда - 6:4.
Тўрт соату 12 дақиқа давом этган баҳсда Алькараз 8, Синнер 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар шу статистиканинг акси бўлди - 8 га 7, Янник фойдасига. Иккала теннисчи ҳам 6 тадан брейк қайд этган. Карлос фаолиятида илк бор Франция Очиқ чемпионатининг финалида ўйнайди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар