08 май 21:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Альварес Головкин билан учинчи жанг учун ўз шартини айтди
Иккинчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва WBА камарлари соҳиби Сауль Альварес ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин билан учинчи жанг учун шартини айтди.
Мексикаликнинг сўзларига кўра, бу кураш учун қозоғистонлик боксчи -76,2 кг вазн тоифасига кўтарилиши керак.
"Ҳақиқат шундаки, мен ҳар қандай жангга очиқман. Ўрта вазндаги камарларни бирлаштирганимдан сўнг у билан учрашишим мумкин. Аммо агар у жанг бўлишини истаса, менинг вазнимга ўтиши керак. Головкин чиндан хоҳласа, буни қилиши лозим. У билан учрашиш учун мен ўрта вазнга кўтарилдим", - дея Альвареснинг сўзларини келтиради BoxingScense.
Эслатиб ўтамиз, Сауль ва Геннадий бунгача икки маротаба жанг қилган. Биринчи тўқнашувда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчи баҳс мексикалик боксчининг ғалабаси билан якунланган.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар