UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

04 янв 13:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Альварес операция оқибатлари сабаб камар учун жангдан бош тортди

Мексикалик боксчи Сауль "Канело" Альварес жарроҳлик амалиётидан кейинги тикланиш сабаб вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камари учун жангда иштирок эта олмайди.

Ушбу чемпионлик камари яқинда фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган Теренс Кроуфорддан кейин вакант, яъни эгасиз қолганди. Бу ҳақда Bloody Elbow нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ IBF Альварес ва мажбурий даъвогар, кубалик мағлубиятсиз Ослейс Иглесиас бўш қолган камар учун жанг ташкил этилиши ҳақида хабар берганди. Аммо 2025 йилнинг сентябрида айнан Кроуфорддан учралган мағлубиятдан кейин тирсагини операция қилдирган Альварес реабилитация туфайли ушбу жангни ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда.

Шу тариқа, суперўрта вазн тоифасида вакант бўлиб турган IBF камари учун Иглесиасга қарши жанг учун навбатдаги эҳтимолий даъвогар Саульнинг ҳамюрти Хайме Мунгуиа бўлади. IBF рейтингида кейинги ўринни эгаллаб турган Мунгуиа 2024 йилнинг май ойида "Канело"га ютқазган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг