UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0

30 июл 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Аманда Нуньес: "Шу сабаб Бразилияни тарк этишимга тўғри келган"

ММА жангчиси Аманда Нуньес Бразилияда уни ҳурмат қилмаслигини тан олди.

"Ўйлашимча, бразилияликлар мени ёқтиришмайди. Чунки мен штатларда яшайман ва фаолиятимни Strikeforce ва UFC каби йирик промоушенда бошланганман. Бразилияни тарк этишимга тўғри келган, акс ҳолда жанг қила олмаган бўлардим. Имконим туғилиши билан ундан фойдаландим ва ҳозирги даражага етишдим. Билмадим, балки бразилияликларга четга кетмай Бразилияда қолган жангчилар ёқар. Улар мени ёқтирмаслиги мумкин. Нима ҳам қила олардим?" - дея Нуньеснинг сўзларидан иқтибос келтиради MMAFighting.

Эслатиб ўтамиз, Нуньес 31июль куни UFC 277 турнирида Жулианна Пеньяга қарши реванш жанги ўтказади. Ўтган йилнинг декабрь ойида Жулианна Пенья шов-шувли тарзда Аманда Нуньесни иккинчи раундда бўғиш усули эвазига мағлубиятга учратган эди

Пенья аралаш яккакурашларда 15 та жанг ўтказган ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонган 4 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Нуньес 26 та жанг ўтказиб, уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган ва 5 тасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг