04 май 15:04
Янгиликлар
Бокс/ММА
Аманда Нуньес: "Харрисондан камаримни қайтариб олмоқчиман"
Икки йўналишда собиқ UFC чемпиони Аманда Нуньес енгил вазндаги амалдаги чемпион Кайла Харрисон билан жанг ўтказиш ниятида экани ва вақтинчалик камарга қизиқмаслигини таъкидлади.
"Биламан, ҳамма имкониятни хоҳлайди. Биламан, ҳамма мен билан муштлашмоқчи, ҳамма пул ишлашни истайди. Буни тушунаман. Лекин бу иш бермайди. Мен фақат ҳақиқий камар учун жанг қиляпман, улар хоҳлагандек қила олмайман. Менимча, ҳали ҳам улар билан жанг қилиш имкониятига эга бўламан, шунинг учун улар мен кутганимдек кутиб туришлари керак. Чемпионлик имкониятини жуда узоқ кутдим. Бир марта мен уни олдим, демак, қолганларнинг ҳам имконияти бўлади. Менимча, улар кутиб туришлари керак. Харрисон билан жанг қилиб, камаримни қайтариб олмоқчиман. Бу асосий мақсадим", - дея Нуньеснинг сўзларини келтирди MMAJunkie.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар