UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

24 фев 08:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

AMC Fight Nights 123 турнирининг марказий жанги муддатидан аввал якунланди

Россия пойтахти Москва шаҳрида аралаш яккакураш бўйича AMC Fight Nights 123 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифаси чемпионлик камари учун ўтказилди. Унда Магомед Сулумов ACA ва Bellator промоушенлари собиқ жангчиси Александр Сарнавскийга қарши октагонга кўтарилди.

Чемпионлик жанги 3-раунднинг 4-дақиқаси 33-сонияси ўтиб бораётган бир паллада тўхтатилди. Тажрибали Сарнавский рақибини бўғиш усули билан мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Александр енгил вазн тоифасида AMC Fight Nights промоушенининг янги чемпионига айланди. 

Сарнавский фаолиятидаги 41-ғалабасини қўлга киритди. Ҳисобидаги мағлубиятлар 8 талигича қолди. Сулумов ҳисобида 10 ғалаба ва 3 мағлубият бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг