UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

24 мар 10:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Америкадаги ҳамюртимиз Муродбек Чориев ўтган йилги мағлубиятидан кейин илк бор октагонга кўтарилди + ФОТО

Бугун тонгда АҚШнинг Техас штати, Хьюстон шаҳрида ММА бўйича Fury FC 103 турнири ташкил этилди.

Мусобақанинг асосий карди доирасида асли ўзбекистонлик, ҳозирда АҚШда истиқомат қилувчи Муродбек "Макс" Чориев октагонга кўтарилди. Унга америкалик Деррик Агедай рақиблик қилди.

Яримўрта вазн тоифасида ўтказилган 3 раундлик жанг тўлиқ давом этиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан Муродбек Чориев очколар (30:27, 30:27, 30:27) ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Бу 27 ёшли ҳамюртимиз учун проф фаолияти давомидаги олтинчи жангида қўлга киритган бешинчи ғалабаси бўлди. Ўтган йилнинг май ойида ўтказган сўнгги жангида у Дариан Уиксга имкониятни бой бериб қўйган эди.

35 яшар Деррик Агедай ҳисобида эса энди 7 та ғалабадан ташқари 13 та мағлубият ҳам бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг