UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0

18 дек 17:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Америкалик UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов ҳақида: "Ундан кўра мен Ўзбекистонга яқинроқман"

UFC’нинг ярим ўрта вазн (77 кг гача) рейтингида 10-ўринни эгаллаб турган америкалик Хоакин Бакли ижтимоий тармоқларда Қозоғистон вакили Шавкат Рахмоновга чақириқ ташлар экан, нима учун Ўзбекистонни тилга олганини тушунтирди.

— Охирги чиқишларингдан бирида Шавкатга: "Ўзбекистонда яширинишни бас қил", дегандинг. Ўзи Шавкат бошқа давлат вакили эканини биласанми?

— У қаерда туғилган? Тўғри, Ўзбекистонда. Мен Ўзбекистонга Шавкатнинг ўзидан ҳам яқинман. Рўзибоев билан жангга Ўзбекистон байроғини елкамга ташлаб чиққанман. Бу Шавкат туғилган мамлакатга мен ундан ҳам кўпроқ муҳаббат кўрсатаётганимни исботлайди.


— Нурсултон Рўзибоев билан жангингиз ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшни, шунинг учун бир-биримизни кузатиб борамиз. Ўзбекистонлик мухлислардан шахсий хабарлар ёки "ҳужумлар" бўлдими?

— Ижтимоий тармоқлар — бу бир гап. Аммо Сент-Луисда яшайдиган ўзбек жамоаси билан жуда яхши муносабатларим бор. Бу ерда катта ўзбек диаспораси бор. Дўстларимдан бири, жуда яқин дўстим — ўзбек. Жанг олдидан байроқни елкамга олиб чиқишим — уларга бўлган ҳурмат ва муҳаббатимни кўрсатиш имкони эди. Кейин байроқ билан мени белгилаганларнинг барчасини саҳифамга жойладим — уларни кўришсин, танишсин деб.

Мен яна бир нарса қилишни истайман — Ўзбекистонга бориб, у ердаги одамлар билан вақт ўтказиш. Охир-оқибат, биз ҳаммамиз бир тилда — яккакурашлар тилида гаплашамиз. Агар сен кенг қалбли жангчи бўлсанг, ҳар доим ҳурматга эга бўласан", — деди Бакли.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг