09 июл 15:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Макс Холлоуэйга қарши жанг олдидан олиб борилган тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.
"Шубҳаларни меҳнат орқали енгдим. Шубҳа фақат тайёргарликка етарлича куч сарфламасангиз пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам мен керак бўлган барча ишларни бажарганимга ишонч ҳосил қилдим.
Бу жанг учун тайёргарлигимиз жуда пухта бўлди. Агар шундай дейиш мумкин бўлса, биз анча ёпиқ тарзда ишладик. Тайёргарлигимиз ва тактикамиз ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот ташқи томонга чиқмади. Шанба оқшомида октагонга ҳақиқий ва ҳар томонлама шаклланган аралаш жанг санъатлари устаси чиқади. Буни намойиш этишни интизорлик билан кутяпман", — деди Макгрегор MMAJunkie нашрига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар