21 янв 11:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
AND NEW! Пеннингтон UFC чемпиони!
Канаданинг Торонто шаҳри мезбонлик қилаётган UFC 297 турнири доирасида чемпионлик жанги бўлиб ўтди.
Аёллар ўртасидаги ўта енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун кечган жангда Ракель Пеннингтон (16-8) ва Майра Буэно Силва (10-3-1, 1 N/C) ўзаро октагонда тўқнаш келишди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда Пеннингтон ҳакамларнинг якдил (49-46, 49-46, 49-45) қарори билан ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Ракель Пеннингтон UFC байроғи остида 2014 йилдан бери ўз жангларини ўтказиб келяпти. 2018 йилда илк бор чемпионлик жангида октагонга чиқиб, афсонавий Аманда Нуньесга техник нокаут эвазига мағлуб бўлганди. Буэно Силва эса 2018 йилдан бери UFC`да, у 4 та жангда бери ютқазмаётган эди.
Ҳавола :
Фикрлар