28 авг 18:54
Янгиликлар
Футбол
"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда
Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
“Андижон” ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов легионерга айланмоқда. Россия Премьер-лигаси иштирокчиси “Динамо” Махачқалъа клуби уни “Андижон”дан тўлиқ сотиб олмоқда”, – дейилади хабарда.

23 ёшли футболчи жорий мавсум “бургутлар” таркибида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди.
Маълумот ўрнида, “Динамо” айни пайтда чемпионатда 5 турдан кейин 9 очко билан 5-ўринни банд этиб турибди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар