28 авг 19:03
Янгиликлар
Футбол

Андрей Канчельскис коронавирусга чалинди
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Бугунги ўйин қайдномасидан "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис ўрин олмади. Бунга россиялик мураббийнинг коронавирус учун топширган тести ижобий натижа бергани сабаб бўлди. Мураббийлар орасида Нўъмон Ҳасанов ёрдамчи сифатида қайд этилган ва айнан у "Қўқон-1912"га қарши ўйинда жамоани бошқариб бормоқда.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар