17 май 22:33
Янгиликлар
Футбол

Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га ютқазди
Англия кубоги финали доирасидаги "Кристал Пэлас" — "Манчестер Сити" ўйини бўлиб ўтди.
Манчестерликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Лондонликлар ўйинчиси Эберечи Эзе 16-дақиқада ҳисобни очди ва бу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди. Шу тариқа "шаҳарликлар" жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди.
"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк бор соврин ютди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар