UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0

17 июн 11:32
Янгиликлар

Футбол

Анри Бедимо фаолиятини якунлади

Бу ҳақида футболчининг ўзи хабар берди.

Бир неча кун олдин 36 ёшга тўлган камерунлик ҳимоячи Анри Бедимо Инстаграм саҳифаси орқали фаолиятига нуқта қўйганлигини эълон қилди. Бедимо 2018 йилдан бери клубсиз қолаётган эди.

“Мен профессионал футболчилик фаолиятим билан боғлиқ бўлимни ёпмоқдаман. Йўлимда учраган мураббийлар, клуб ходимлари, волонтёрлар ва мухлисларга миннатдорчилик билдирмай кета олмайман. Сизларсиз бу даражага чиқа олмасдим. Ўз ватаним шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман. Ҳаммага раҳмат”, — дея ёзади Бедимо.

Бедимо 2002 йилдан 2018 йилга қадар Франциянинг “Гренобль”, “Тулуза”, “Шатору”, “Ланс”, “Монпелье”, “Лион” ва “Марсель” клубларида фаолият олиб борган. У фаолияти мобайнида 395 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урган ва 29 та голли узатма берган. 2012 йил “Монпелье” сафида Лига 1 чемпиони бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг