UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

15 июн 15:21
Янгиликлар

Енгил атлетика

Анвар Анваров Швециядаги турнир чемпиони!

Теглар :  Анвар Анваров
Швециянинг Соллентуна шаҳрида енгил атлетика бўйича Фольксам Гран-приси бўлиб ўтди.

Жаҳон енгил атлетика ташкилотининг Continental Tour сериясига кирувчи ва Бронза даражасига эга ушбу мусобақада мезбон спортчилар билан бир қаторда Европанинг етакчи атлетлари ҳамда халқаро майдондаги кучли енгил атлетикачилар иштирок этди.

Ҳамюртимиз Анвар Анваров эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида қатнашиб, барча рақибларидан устун келди. Мамлакат рекордчиси иккинчи уринишда 8.23 метр натижа қайд этиб, мусобақа якунига қадар сақланиб қолган энг яхши кўрсаткич эгасига айланди ва олтин медални қўлга киритди.

Шамол тезлиги рухсат этилган меъёрдан юқори — +3,0 м/с бўлгани сабабли ушбу натижа Анваровнинг мавсумдаги энг яхши натижаси сифатида расман қайд этилмайди.

1-ўрин. Анвар Анваров — 8.23 метр

2-ўрин. Хенрик Флотнес — 8.03 метр

3-ўрин. Кристоф Папп — 7.79 метр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг