UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49"Маддаленада Исламни нокаут қилиш имкони бор" - Иэн Гэрри 0 18:24"IBA ҳам бу йил Жаҳон чемпионати ташкил этади" - Умар Кремлёв 0 18:01"Кроуфорд менинг босимимдан синиб қолган бўларди" - Бенавидес 0 17:39Кейн Англияга қайтишни режалаштирмаяпти 0 17:17"У қўрқоқ". Перейра Анкалаев ҳақида гапирди 0 16:53Чарльз Оливейра: "Гамрот, жангни қабул қилганинг учун раҳмат. Бошқалар гапиришдан нарига ўтмади" 0 16:28"Бу энг муҳим омил". Кормье Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 16:02Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз" 0 15:39Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш дастурида Жаҳон чемпионига айланди! 0 15:17Хоккей. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон Очиқ Чемпионати старт олмоқда 0 14:53Жейк Пол ва Жервонта Дэвис ўртасидаги кўргазмали жанг қоидалари маълум бўлди 0 14:27Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди 0 14:05Рафаэль Физиев Чарльз Оливейрага қарши жангдан воз кечиш сабабини тушунтирди 0 13:44Россиялик биатлончининг иккита қишки Олимпиададаги медаллари қайта тақсимланадиган бўлди 0 13:22Фаолиятини деярли якунлаган Бобур Қурбонов UFC собиқ жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0

06 янв 08:57
Янгиликлар

Теннис

АҚШ терма жамоаси United Cup 2025 ғолиби!

Австралия Очиқ чемпионати олдидан ўтказилган анъанавий United Cup турнири АҚШ терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида АҚШ ва Польша терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Чемпион номини аниқлаб берган баҳсда дунёнинг тўртинчи ракеткаси америкалик Тэйлор Фритц ATP рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган польшалик Хуберт Гуркачни иродали тарзда мағлубиятга учратди - 6/4, 5/7, 7/6(4).

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Фритц катта фарқ билан олдинда бормоқда - 4:1. Икки соату 18 дақиқа давом этган баҳсда Фритц 13, Гуркач 17 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала ракетка устаси ҳам 1 тадан брейкдан фойдаланган. 

Шу тариқа, АҚШ терма жамоаси финалда Польшани умумий 2:1 ҳисобида таслим этиб, United Cup чемпионига айланди. Америкалик теннисчилар 2023 йилда ҳам бош соврин соҳиби бўлишганди. Ўтган йили эса чемпионлик Германия терма жамоасига насиб қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг