UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

11 апр 11:01
Янгиликлар

Оғир атлетика

Аргентина Олимпиадасига лицензияларини биринчи бўлиб оғир атлетикачиларимиз қўлга киритишди

Хабар бериб ўтганимиздек, 4-10 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақанинг сўнгги кунида ўғил болалар ўртасида 94 кг вазн тоифасида чиқиш қилган Саидмуҳтор Саидахроров ва Александр Ли мос равишда кушуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Александр Ли даст кўтаришда 138, силтаб кўтаришда 173 кг оғирликни бўйсиндириб якунда 311 кг натижаси билан учта бронза медалига эга бўлди. Саидмуҳтор эса даст кўтаришда 130 кг тош кўтариб 8-натижани қайд этди, аммо силтаб кўтаришда 175 кг оғиргликни забт этиб кумуш медаль соҳибига айланди.

Унинг умумий натижаси 305 кг.ни ташкил этди ва у ушбу кўрсаткич эвазига 4-ўринни эгаллади. Демак гувоҳи бўлганингиздек, ушбу вазн тоифасида силтаб кўтариш бўйича кумуш ва бронза медаллари юртимиз спортчиларига насиб этди. Энг муҳими ҳар иккала спортчимиз биргаликда терма жамоамиз учун муҳим 48 очкони тақдим этишди.

Бундан аввалроқ қизларимиздан Кумушхон Файзуллаева бронза, Гулноза Аҳмадова эса кумуш медалига лойиқ кўрилишганди. Натижада умумжамоа ҳисобида қизлар терма жамоамиз жаҳон чемпионатини Хитой ва Қозоғистон терма жамоаларидан сўнг кучли учликда якунлаб ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 2 та лицензиясига эга бўлишди. Дарвоқе, қизларимизнинг муввафақиятли иштирокида Долера Давронованинг ҳам салмоқли улуши бор. Кеча, жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида чиқиш қилган Долера +75 кг вазн тоифасида еттинчи ўринни эгаллаган бўлсада, терма жамоамиз учун қимматли 19 очкони тақдим этди.

Ўсмирларимиз эса фақатгина битта лицензия билан чекланишди, боиси кучли еттиликка кириш учун уларга биргина очко камлик қилди. Регламентга кўра фақатгина 1-7 ўринларни эгаллаган терма жамоаларга ўсмирлар Олимпия ўйинларига 2 та лицензия берилиши, 8-17 ўрин соҳибларига эса биттадан лицензия ажратилиши белгилаб қўйилганди.


Ўғил болалар ўртасида дастлабки етти ўринни Хитой, Қозоғистон, Эрон, Туркия, АҚШ, Россия ва Таиланд терма жамоалари банд этишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса умумжамоа ҳисобида саккизинчи бўлди. Аммо шунга қарамай, максимал 4 та лицензия берилиши лозим бўлган мусобақада оғир атлетикачиларимиз томонидан 3 та йўлланманинг қўлга киритилиши мақтовгасазовордир. Энди ҳамюртларимиз бор эътиборларини келаси йили Аргентина мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришга қаратишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг