14 авг 14:50
Янгиликлар
Бокс/ММА

Арман Царукян: "Ҳатто "стойка"да ҳам Топуриядан яхшиман. Бу менинг камарим!"
Россия ва Арманистон шарафини ҳимоя қилувчи Арман Царукян яна бир бор UFC раҳбариятига юзланди.
Енгил вазн тоифаси UFC рейтингининг иккинчи рақамли жангчиси бўлиб турган Арман навбатдаги жангини дивизион чемпиони Илия Топурияга қарши ўтказишни истамоқда.
"UFC менга айнан Илия рақиб сифатида бериши шарт. Боиси, бу камарнинг ҳақиқий эгаси менман. Айнан мен бўлажак чемпионман, бу менинг камарим. Илиянинг ўзига хос бир маҳорати бор - бу бокс. Лекин биз бокс қоидаси бўйича жанг қилмаяпмиз. Бу ММА. Ҳатто зарба бериш техникасида ҳам Топуриядан яхшироқман. Оёқларим, тирсакларим ва тиззаларим билан зарбаларим доим наф келтирган. Шунчаки ўз даражамни ҳаммага кўрсатишга ошиқяпман", - дея Царукяннинг сўзларини келтиради Х ижтимоий тармоғидаги Red Corner MMA аккаунти.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар