UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда 0 20:08Нойер "Сантьяго Бернабеу"да рекорд ўрнатди 0 19:12Таэквондо бўйича ёшлар терма жамоамизнинг Тошкент мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 18:53Спорт курашлари. Алишер Ғаниев Осиё чемпиони, Шаҳзод Қўчқоровда бронза 0 18:39"Демак, қўлинг соғми? Августда кўришамиз". Иан Гарри Махачевга мурожаат қилди 0 18:17"Насаф" — "Бухоро" учрашуви мезбони алмашди: Ўйин Бухорода ўтказилади 0 17:53Топурия Царукяннинг айбловларига жавоб берди 0 17:30Гарри Каспаров: “Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” 0 17:05Тайсон Фьюри фаолияти ҳақида: "Мен энг умидсиз, семиз ва қўпол эдим" 0 16:39ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда 0 16:15Ҳумоюн Султоновнинг Хитойдаги муваффақиятсизликлари давом этяпти 0 15:50Расман. Octagon 86 учун ҳамюртимиз иштирокида марказий жанг белгиланди (ПОСТЕР) 0 15:26RAF 9 турнири учун ҳам юлдузли кард йиғиш ишлари бошланди 0 15:01"Пахтакор" биринчи учрашувини ўтказганига 70 йил тўлди 0 14:34Жавоҳир Синдаров: "Мен учун энг муҳими сифатли шахмат ўйнаш" 0

23 ноя 11:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян Илия Топурияни октагонга чорлади

Енгил вазн UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян UFC Fight Night 265 турнирида Дэн Хукерни мағлубиятга учратганидан сўнг, ўз вазн тоифаси чемпиони Илия Топурияга "вызов" ташлади.

"Дэнга раҳмат, унинг шарофати билан бу йил жанг ўтказдим. Менга қарши октагонга чиқишга розилик берган ягона жангчи", - деди Царукян жангдан кейинги интервьюда. - Илия, агар шу ерда бўлсанг, октагонга чиқ! Биринчи рақамли даъвогар фақат битта - Арман Царукян. Мен чемпионлик учун курашишим кераклигини ҳамма билади. Мен тайёрман. Январнинг охирида. Шартнома жўнатинг!".

Эслатиб ўтамиз, Царукян рейтингнинг олтинчи поғонасида бораётган Хукерни иккинчи раундда бўғиш усули билан муддатидан аввал мағлуб этганди.

Беш ойча олдин енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритган Илия Топурия ҳозирда унинг биринчи ҳимоясини ўтказишга тайёрланмоқда. Тахминларга кўра, бу январь ойида Paramount телекомпанияси билан етти миллиард долларлик шартнома доирасида эфирга узатиладиган UFC’нинг биринчи рақамли турнирида содир бўлади.

Норасмий маълумотларга кўра, Топуриянинг бўлажак жангдаги энг эҳтимолий рақиби англиялик Педди Пимблетт (рейтингда 5-ўрин) бўлиб, у оммавий ахборот воситалари учун танланган. Боиси, UFC дарҳол янги платформага максимал томошабинларни жалб қилмоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг