UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

21 ноя 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян: "Жангни муддатидан олдин якунламоқчиман"

Арман Царукян эртага оқшом Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирининг асосий жангида Дэн Хукерга қарши октагонга чиқади.

Асли келиб чиқиши арманистонлик, ҳозирда Россия номидан жанг қилиб келаётган Арман рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, ўзини енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогар сифатида кўрсатмоқчи.

"Мен уни енгаман ва мақсадим сари бораман. Чемпионлик учун курашаман. У яхши жангчи, яхши зарба берувчи, лекин мен бошқа даража. Албатта, финишни ўйлаяпман, жангни муддатидан олдин якунламоқчиман. Менда 25 дақиқа вақт бўлади, шунинг учун шошилмайман. Финиш автоматик равишда келишини биламан. Худо хоҳласа, шундай бўлади", - деди Царукян жангдан олдинги матбуот анжуманида.

Агар Илия Топурия Ислам Махачевнинг чемпионлик камарига даъвогарлик қилиш учун ярим ўрта вазн тоифасига кўтарилса, Царукян бўш қолган камар учун лига унга қарши кимни қўйса, ўша билан жанг қилишга тайёр бўлади.

"UFC менга кимни берса, ўша билан жанг қилишга тайёрман. Гэтжи, Пэдди ёки Холлоуэй. Чарлз Оливейра - у сўнгги жангда ғалаба қозонди ва у ҳам навбатда турибди", - дея изоҳ берди Арман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг