UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

01 янв 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Арман Царукян: "Курашга чиққанимда юрагим урмайди"

Енгил вазн UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян бир кун аввал Еревандаги Hype FC турнирида Шара Булет билан тўқнаш келганди.

Грепплинг бўйича ўтказилган беллашувда ғолиб аниқланмаган, жанг натижаси ҳакамлар томонидан дуранг дея эълон қилинган эди. Ўз ватандошлари кўз ўнгида курашган Царукян таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Таассуротларим нормал. Мен ё сабмишен ёки дурангни кутгандим - ютқазишим мумкин эмасди, чунки Шара курашдан қочиб, олти дақиқа югуришини билардим. Фақат муддатидан олдин ғалаба қозониш ташаббуси ташкилотдан чиқди, аммо кўпроқ вақт бўлиши керак эди. Регламент кўпроқ эди, лекин Шара беш дақиқалик курашни хоҳлади, кейин зўрға олти дақиқага келишиб олдик. Менинг вазифам уни чарчатиш ва финиш қилиш эди. Аммо у курашмади - шунчаки турди ва канатларда ҳимояланди. Бу билан Шара ўз ишини юз фоиз бажарди, мен эса деярли охирига етказдим", - деди россиялик жангчи Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида.

Царукян агар бу ташкилотчилар ва жамоатчилик учун қизиқарли бўлса, Булет билан реванш жангини ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.

"Ҳа, албатта. Нега энди йўқ? Яхши хайп. Биз хайп қиляпмиз, одамлар хурсанд, матбуотда худди UFC’даги жанг каби шов-шув кўтарилди" - дея тушунтирди Арман.

Шунингдек, Царукян курашдаги зич жанглари жадвали унга қийинчилик туғдирмаётгани таъкидламоқда.

"Мен ҳатто курашга чиққанимда юрагим урмайди, чунки биламанки, бошимга зарба қабул қилмайман. Ҳар куни курашаман, машқ қиламан - бу мен учун жуда осон, бу ишни яхши кўраман. MMA эса бутунлай бошқача. У ерда катта масъулият, жиддий тайёргарлик бор, у ерда хатога йўл қўйиб бўлмайди", - дея хулоса қилди енгил вазн тоифасидаги UFC етакчиси.

Арман Царукяннинг навбатдаги гиламга чиқиши 10 январга режалаштирилган, ўша кун у АҚШдаги RAF 5 кураш турнирида икки карра PFL чемпиони Ленс Палмер билан куч синашади. 24 январь куни эса россиялик енгил вазн тоифасида Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблетт ўртасидаги вақтинчалик UFC чемпионлиги учун жангни суғурталамоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг