26 июн 10:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
Арман Царукяннинг менежери 9 ойлик четлатишга муносабат билдирди
Енгил вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян Невада штати Атлетик коммисияси томонидан 9 ойга дисквалификация қилинганди.
Арманнинг менежери Даниэль Рубинштейн мижозининг четлатилишига ўз муносабатини билдирди.
"Арман Невада штати Атлетик комиссияси (NSAC) чиқарган қарорни ҳурмат қилади. У UFC ва NSAC ҳамкорлигида ўтказиладиган ижтимоий лойиҳаларда иштирок этади. Бу билан у йил охиригача чемпионлик камари учун жанг ўтказишига умид қилмоқда", — деди Рубинштейн.
Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян 13 апрель куни Лас-Вегасда ўтган UFC 300 турнирида октагонга чиқиб келиш жараёнида мухлисларнинг бирига мушт туширганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар