UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

08 окт 19:23
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР

Асли келиб чиқиши арманистонлик аралаш яккакураш устасининг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум бўлди.

Арман Царукян 14 ноябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF профессионал кураш лигасининг учинчи халқаро турнирида иштирок этади. Унинг рақиби афсонавий бразилияликлар сулоласи вакили Нейман Грейси бўлади.

Царукян июль ойида RAF лигасидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди: у RAF Crossover чемпионлик камари учун кечган баҳсда Колби Ковингтонга 3:5 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. 23 октябрь куни эса 29 ёшли россиялик спортчи Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган RAF 14 турнирининг марказий жангида америкалик Диллон Денисга қарши ўрта вазн тоифасидаги RAF Crossover чемпионлик камари учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян 19 сентябрь куни муваффақиятли тарзда октагонга қайтганди. Ўшанда у Лос-Анжелесда бўлиб ўтган UFC 331 турнирида бразилиялик Маурисио Руффини биринчи раундаёқ нокаутга учратиб, дунёнинг энг кучли лигасидаги кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди.

37 ёшли Нейман Грейси эса ММА`даги сўнгги жангини 2024 йилнинг август ойида PFL лигасида ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан россиялик Магомед Умалатовга ютқазган эди. Ўтган ой эса бразилиялик спортчи Москвадаги турнирда RAF лигасидаги дебютини муваффақиятсиз бошлаб, Шарабутдин Магомедовга 3:11 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг