UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0

07 янв 18:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Артур Бетербиев Бивол жамоасидан норози

Ярим оғир вазнда WВC, WВО ва IBF чемпиони Артур Бетербиев WВА камари соҳиби Дмитрий Бивол жамоасини жангга тезда рози бўлмагани учун танқид қилди.

"Одамлар навбатдаги жангда у билан жанг қилишимизни айтишмоқда. Агар чемпионлик камарига эга бўлсанг, ростдан ҳам жанг қилмоқчи бўлсанг, эртагаёқ буни ташкил қиламиз. Муаммо нимада? Лекин, жанг йил охирида бўлиши айтилмоқда. Бу уларнинг ҳуқуқи, мен буни танқид қилмоқчи эмасман. Лекин, менимча бу суҳбатлар бироз нотўғри. 

Matchroom ва Top Rank билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Икки боксчи жанг қилмоқчи тамом. Бивол мен билан жанг қилмоқчи эканлигини айтган уч йил ичида мен икки маротаба амалдаги жаҳон чемпиони билан жанг қилдим ва улардан камарни тортиб олдим. Биз жанг қилдик ва ким кучли эканини аниқлаб олдик. Биз шунчаки суҳбатлашмадик, биз ишимизни бажардик.

Бу ерда Канело вазнида мутлақ чемпионлик унвони учун кураш ҳақида гапирмоқда. Бивол мураббийининг таъкидлашича, улар ярим оғир вазнда мутлақ чемпионлик учун ёки Канело билан жанг ташкил қилишади. Қисқа қилиб айтганда тартиб йўқ" - деди Бетербиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг