23 мар 10:04
Янгиликлар
Бокс/ММА
Арум Пакьяо ҳақида: Қарияни ўз холига қўйинг!
Америкалик таниқли промоутер Боб Арум ярим ўрта вазнда WBA чемпиони Мэнни Пакьяо ҳақида фикр билдирди.
Филиппинлик афсона навбатдаги жангини WBO чемпиони Теренс Кроуфордга қарши ўтказиши лозим.
"Пакьяо ортиқ жанг ўтказишни истамаяпти. Қарияни ўз холига қўйинг. У Кроуфордга қарши рингга чиқмоқчи эмас. Мен унга промоутерлик қилган вақтимда ҳам унда бу истак йўқ эди. Буни қўрқоқликка ҳам йўймаслик керак. Пакьяо ажойиб боксчи, лекин Кроуфорд кучлироқ. Буни ёш билан изоҳласа ҳам бўлади", - дея Арумнинг сўзларини келтирмоқда Boxing 24/7.
Эслатиб ўтамиз, Мэнни Пакьяо ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг июль ойида ўтказганди. Ўшанда филиппинлик Кит Турманни мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Фикрлар