UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Токио-2020 совриндорларига бериладиган гуллар тақдимоти ўтказилди 0 20:08Адесанья яна бир бор Жон Жонсни октагонга чорлади 0 19:47Перу Гран-присида 8 та медаль қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди 0 19:26Расман: "Эл Класико"нинг аниқ вақти маълум бўлди 0 19:05Хабиб Путин ҳақида: У менга жуда чарчагандек туюлди 0 18:44Тарихий натижа: замонавий бешкурашчиларимиз Олимпия ўйинларига яна бир лицензия қўлга киритишди 0 18:22Ўзбекистонлик мураббий Япониядаги нуфузли семинарда иштирок этяпти ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:01Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..." 0 17:40Собиқ UFC чемпиони “Bellator”​ президентига илтимос билан мурожаат қилди 0 17:19Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев янгиланган WBC рейтингида нечанчи ўринда? 0 16:58Осиё чемпионати. Ситора Турдибекова таиландлик рақибасига қарши рингга чиқди 0 16:37Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани) 0 16:16Осиё чемпионати. Навбаҳор қозоғистонлик рақибасини мағлуб этди. Бронза нақд! 0 15:52Барчаси жиддий. UFC чемпиони Фьюрига қарши жанг қилишга тайёр 0 15:31Осиё чемпионати. Сайдинисо Муҳаммадалиева 1/2 финалга чиқди. Бронза нақд! 0

23 сен 19:07
Янгиликлар

Теннис, Оғир атлетика, Бошқалар, Шахмат, Кикбоксинг, Сузиш

Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайн якунланди

Ашхободда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида қатнашаётган спортчиларимизнинг иштирокларини онлайн равишда ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


21:20. Футзал терма жамоамиз ярим финалда Япония терма жамоасига қарши паркетга чиқадилар.


21:19. Футзалчиларимиз Вьетнамни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар.


21:02. -100кг вазн тоифасида гиламга чиққан полвонимиз мезбон курашчига финалда ютқазиб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.


20:47. Оғир атлетика. Фарҳодбек Собировдан ҳам кумуш медаль! Олтин медални қўлга киритган эронлик атлет 413 кг тош кўтариб жаҳон рекордини ўрнатди.


20:27. Футзал. Биринчи бўлимдан сўнг Ўзбекистон - Вьетнам 1:0. Танаффус!


20:25. Файзиев/Фольц жуфтлиги ярим финалда ҳиндистонлик рақибларга қарши микст ўйинини ўтказмоқда. Биринчи сетда вакилларимиз 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйишди.


20:19. 3х3 баскетбол. Аёллар терма жамоамиз индонезиялик рақибларини 17:9 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.


20:15. Белбоғли кураш. Алиш. -70 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Илҳомжон Машрапов финалда туркманистонлик Мекангелди Бердиевга ютқазиб қўйди. Яна кумуш медаль... Афсус, Илҳом ғалабага жуда яқин эди...


19:59. Футзалчиларимиз Даврон Чориевнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 1:0!


19:54. Фарҳодбек Собиров даст кўтариш баҳслари якунига кўра иккинчи ўринда кетмоқда. 181 кг тош кўтарган вакилимиз эронлик рақибидан 4 кгга ортда қолмоқда.


19:50. Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам ўйини бошланди. Аслида баҳс 19:00да бошланиши лозим эди. Афғонистон-Туркманистон баҳси пеналтиларгача чўзилгани учун бизнинг ўйин бироз чўзилди. Маълумот учун, афғонлар турнир ярим финалига чиқишди.


19:41. Шахмат бўйича 6 та тур якунланди. Жаҳонгир Воҳидов ва Алишер Бегмуродовда 6 имкониятдан 2,5 очко мавжуд. Биринчи ўриндаги хитойлик шахматчида эса 4,5 очко. 2-5 ўриндаги спортчилар ҳисобида эса 4 очкодан бор. Бу дегани бизнинг шоввозлар медаллар қўлга киритиш имкониятини қўлдан чиқариб бўлишди.


19:35. Шахмат. Жаҳонгир Воҳидов БААлик рақибини мағлуб этди. Алишер Бегмуродов эса филиппинлик шахматчига ютқазди.


19:28. Оғир атлетикачимиз Фарҳодбек Собиров иштирокидаги турнир бошланди. Ундан ҳам медаль кутамиз!


19:25. Бироздан сўнг Илҳомжон Машрапов олтин медаль учун гиламга чиқади.


19:20. Кикбоксчимиз Муслимбек Омонов қирғизистонлик рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди. Бўлар эканку!


19:14. Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 4х100метр эстафета баҳсларида учинчи ўринни қўлга киритдилар. Кутмагандик лекин! ЯХШИ!


19:00. Муайтайчи қизимиз Сабина Ким илк жангдаёқ туркманистонлик Гулзада Жўракулевага 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва турнирдаги иштирокини якунлади.


18:50. Ҳозиргина Дилафруз Мамажонова мезбон спортчига ютқазиб қўйди. Маълумот учун, аёллар ўртасидаги алиш баҳсларида -65кг вазн тоифасида спортчилар 5 нафарни ташкил қилади. Шу сабабли ҳам ушбу вазндаги курашчилар ўзаро жангларда қатнашишди. Жанглар якунларига кўра Дилафруз очко тўплаш бўйича иккинчи ўринни эгаллади ва якунда кумуш медални қўлга киритди.


18:42. Сузиш баҳсларида 100 метрга баттерфлай услубида сузишда спортчимиз Артём Козлюк финишга учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медали соҳибига айланди.


18:17. Яна битта кумуш медаль. Гулҳуморой Дадабоева туркманистонлик рақибига финалда ютқазиб қўйди.


18:14. Афсуски Манзураой Мўйдинова финалда эронлик рақибига ютқазиб қўйди ва кумуш медаль билан кифояланди.


17:49. Бироздан сўнг белбоғли кураш баҳсларида спортчиларимиз финал жангларини бошлайдилар.


17:20. Эслатиб ўтамиз, медаллар жамғариш рейтингида Ўзбекистон делегацияси учинчи ўринда кетмоқда. Ҳисобимизда 16 та олтин, 20 та кумуш ва 44 та бронза мавжуд. Умумий ҳисобда 80 та медаль! Кечки пайтга бориб рейтингда иккинчи ўринга чиқиб олишимиз кутилмоқда. Чунки бизни белбоғли кураш, сузиш каби спорт турларида финаллар кутиб турибди.


17:17. Футзал. Чорак финал. Соат 19:00да Ўзбекистон футзал терма жамоаси вьетнамник рақибларига қарши паркетга чиқадилар.


17:03. Шахматчиларимиз олтинчи тур ўйинларини бошладилар.


16:47. Оғир атлетика. -75кг вазн тоифасида тош кўтарадиган қизимиз Омадой Отақўзиева умумий ҳисобда 231 кг тошни ўзига бўйсундира олди ва иккинчи ўринни қўлга киритди. У терма жамоамиз делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.


16:10. Омадой даст кўтариш якунларига кўра учинчи ўринда кетмоқда. У 101 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Биринчи ва иккинчи ўриндаги спортчилар 105 кгдан тош кўтаришди.


15:40. Оғир атлетика. Аёллар ўртасида -75 кг вазн тоифасида Омадой Отақўзиева баҳсларни бошлади. Олтин медаль учун вазнда 6 нафар спортчи баҳс олиб бормоқда. Олға, Омадой!


15:15. От спорти финалида иштирок этган спортчиларимиз Умиджон Комилов ва Нуржан Туяқбаевлар совриндорлар орасидан ўрин ололмадилар.


15:00. Олим Мухторов ва Равшан Абдусамадовлардан ташкил топган боулингчи йигитларимиз жуфтлиги 16 та жамоа ичида "фахрли" 15-ўринни эгалладилар.


14:04. Сузувчиларимиздан Артём Козлюк бугун эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфлай услубида сузиш баҳсларида финалда иштирок этади. 4х100 эстафетада эса Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам олтин медаллар учун стартга чиқадилар.

14:00. Соат 18:00дан сўнг кикбосчларимизнинг 2 нафари жанг ўтказади. Аёллар ўртасида Ким Сабина туркманистонлик рақибга қарши рингга чиқади. Эркаклар ўртасида эса Муслимбек Омонов қирғизистонга қарши рингга чиқади.


13:55. Бугун соат 19:00да футзал. Чорак финал: Ўзбекистон - Вьетнам.


13:52. Шахмат. Эрталабки баҳсларда вакилларимиз қуйидагича натижалар қайд этдилар:

Алишер Бегмуродов - Аҳмад Нажжар (Ливан) 0,5:0,5.

Жаҳонгир Воҳидов - Аппиат Порнариясомбат (Тайланд) 1:0.

Гулруҳбегим Тохиржонова - Шамима Актер (Бангладеш) 0,5:0,5.

Нодира Нодиржонова - Кианюн Гонг (Сингапур) 0:1.


13:45. Белбоғли курашда 4 нафар спортчимиз финалга йўл олди.

Финаллар:

-55кг: Мўйдинова Манзураой - Заҳра Язданичерати (Эрон)

-60кг: Гулҳуморой Дадабоева - Зуҳра Мадраимова (Туркманистон)

-70кг: Илҳомжон Машрабов - Мекангелди Бердиев (Туркманистон)

-100кг: Исломжон Қўлдошев - Сейди Батиров (Туркманистон)


13:34. Кикбокс. Фарҳод Абдуназаров қозоғистонлик рақибига ютқазиб қўйди.


13:30. Белбоғлик кураш. Абдуқаҳҳор Эгамов ярим финалда мезбон спортчига ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.


13:19. Илҳомжон Машрабов ҳам финалда!


13:12. Яна бир белбоғли курашчимиз Гулхуморой Дадабоева ҳам финал йўлланмасини қўлга киритди.


13:00. Шахмат. Нодира Нодиржонова 5-тур ўйинида сингапурлик рақибига ютқазиб қўйди.


12:58. Бугун кечки пайт Файзиев/Фольц жуфтлиги микст баҳсларда финал йўлланмаси учун кортга чиқадилар. Улар финалга чиқин учун ҳиндистонлик теннисчиларга қарши баҳс олиб борадилар.


12:56. Белбоғли курашчимиз Исломжон Қўлдошев эронлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.


12:55. Белбоғли кураш. Алиш. Манзураой Мўйдинова туркманистонлик Хесель Бекиевани ярим финалда мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.


12:53. Яна бир кикбоксчимиз ўз иштирокини тўхтатди. Ойбек Абдурахимов ироқлик Рикан Алкинеффирга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди...


12:52. Белбоғли кураш. -60 кг вазн тоифасида гиламга чиқадиган полвонимиз Файзулла Умматов ярим финалда туркманистонлик Медет Халлигурбановга ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.


12:50. Кикбокс. Умаржон Алибеков эса покистонлик Атиф Алтафни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.


12:48. Кикбоксчимиз Шерзод Абдуллаев иорданиялик рақиб Адай Абуҳасоага 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.


12:45. Санжар Файзиев гонконглик Вонг Хонг Китни 6:7, 6:4, 6:4 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.


12:40. Сайтимизда спортчиларимизнинг кечаги кунги баҳслардаги иштирокларидан ФОТОГАЛЕРЕЯларни жойлаштирдик. Медалли суратларни томоша қилишингиз мумкин:


Ашхобод. Курашчиларимизнинг 22 сентябрь кунги иштирокларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ


Ашхобод. Оғир атлетикачимиз Улуғбек Алимов кумуш медаль соҳиби ФОТОГАЛЕРЕЯ


12:04. Оғир атлетика. Бугун Омадой Отақўзиева ва Фарҳодбек Собировлар иштирок этадилар.


11:58. Санжар Файзиев гонконглик Хонг Кит Вонгга қарши ўйин ўтказмоқда. Ҳозирча ҳисоб 6:7, 6:4. Учинчи сетта барчаси ҳал бўлади!


11:55. Шахматчи "тўртлик" навбатдаги ўйинини ўтказмоқда. Ғалаба керак.


11:40. Кикбоксинг. Фурқатбек Ёқубов кутилмаганда ироқлик рақибига ютқазиб қўйди... Ҳумоюн Фармонов эса Хитой Тайпейи вакилини мағлубиятга учратди.


Бугун Осиё ўйинларида қуйидаги баҳсларда вакилларимиз иштирок этадилар:

3х3 баскетбол: Чорак финал: Ўзбекистон - Индонезия (аёллар)
Белбоғли кураш
Боулинг
Шахмат
От спорти
Футзал: Чорак финал: Ўзбекистон - Вьетнам
Теннис
Кикбоксинг
Сузиш
Велоспорт
Оғир атлетика

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
23 сен 18:59:00
Is Moi LoVe
Shahzod Xojayli фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tenischilar xali boshlashmadimi
Yo`q hali. Agar yutishsa finalda Taylandliklar bilan tushadi
+1   
23 сен 18:56:17
Is Moi LoVe
Basketbol 17:9 UZB-Indoneziya Qizlarimiz yarim finalda
   
24 сен 10:19:43
Shahzod Xojayli
Bugun qaysi shovvozlarimiz Ashgabat maydonlarida javlon uradi. Kecha bizni xafa qilishdi bugun xursand qilisha oladimi? Buni bugun krasavchik adminlarimiz bilan birgalikda OLAMSPORT.COMDA kuzatib boramiz
   
24 сен 10:19:00
Shahzod Xojayli
Nima balo bogan kanallarga xech qaysisi Atleticoning oyinini obermayapti Uzreport,Futbol tv,Match tv,Futbol 1 2 3 NashFutbol
   
23 сен 21:45:27
Shahzod Xojayli
Admin raxmat
   
23 сен 21:26:58
Farrukh
Is Moi LoVe фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugungi kunimiz faqat kumushli ekan... Birortayam oltin yo`q... Afsus... 7ta KUMUSH
Newta yana finalcilarimiza bor?
   
23 сен 21:23:23
Farrukh
O'zbekiston yutdi Vetnami
   
23 сен 21:21:37
Farrukh
Yaponiya bn o'ynimiza endi
   
23 сен 21:20:57
Farrukh
2 0 vetnam bn O'zbekiston
   
23 сен 20:59:23
Is Moi LoVe
Bugungi kunimiz faqat kumushli ekan... Birortayam oltin yo`q... Afsus... 7ta KUMUSH
   
23 сен 20:03:26
Shoberdiyev
Kuymazor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O‘zbekiston vs Vietnam boshlandi. O‘zbekiston oq, Vietnam qizil formada o‘ynayabdi. Hozircha hisob 0:0. Gol bo‘lsa aytib turaman.
qaysi kanaldan berayapdi
   
23 сен 20:02:53
Kuymazor
Gooooooòol 1.0
   
23 сен 19:56:06
Kuymazor
O‘zbekiston vs Vietnam boshlandi. O‘zbekiston oq, Vietnam qizil formada o‘ynayabdi. Hozircha hisob 0:0. Gol bo‘lsa aytib turaman.
   
23 сен 19:45:00
Shoberdiyev
Futzal qachon boshlanadi
   
23 сен 19:18:19
Farrukh
Jaalaaa Turkmanlani balet qiliwini qara qardowlarim mani sanla tilla oganini koromayopsanla maladsti omadini bersn
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг