01 дек 19:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Асламжон Ортиқов ONE FC'даги учинчи жангини ҳам муддатидан олдин якунлади
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида жойлашган "Lumpinee Boxing" мажмуасида ММА ва муай-тай бўйича One Friday Fights 43 турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа доирасида ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик муай-тай устаси Асламжон Ортиқов рингга чиқди. Ҳамюртимизга таиландлик Чатанан Апичат рақиблик қилди.
3 раунд этиб белгиланган жанг илк раунддаёқ якунланди ва унда ҳамюртимиз рақибини техник нокаут эвазига таслим этди.
Шундай қилиб, Асламжон Ортиқовнинг ONE FC лигасидаги рекорди 3:0 кўринишига келди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар