UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

13 июл 10:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асосий жанги нокаут билан якунланган UFC on ESPN 70 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун тонгда АҚШнинг Нэшвилл шаҳри кардида 12 та жанг бўлган навбатдаги UFC турнирига мезбонлик қилди.

Хабар берганимиздек, UFC on ESPN 70 оқшомининг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда камар учун собиқ даъвогар америкалик Деррик Льюис бразилиялик мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи Таллисон Тейшейрани биринчи раунднинг 38-сониясидаёқ техник нокаутга учратди. Бу ҳолат, яъни рефери жангни эрта тўхтатгани Таллисоннинг мураббийлари ҳамда аренага йиғилган мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди. Жанг ҳаками Жейсон Херцог қарорини ўзгартирмади. 

Техник нокаут қарори эълон қилинганидан кейин Льюис ҳамма ҳунарини октагонда кўрсатди ва ҳатто Дана Уайтнинг телефонида АҚШ президенти Дональд Трамп билан гаплашишга ҳам муваффақ бўлди. 

Турнирнинг co-main event жанги яримўрта вазнда UFC камари учун собиқ даъвогар Стивен Томпсон ҳамда Габриэль Бонфим ўртасида кечди. Уч раунд тўлиқ давом этган тўқнашувда Стивен ҳакамларнинг қарори билан, яъни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учради. Бу унинг кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди. Ҳакамларнинг қарорига мухлислар яна ўз эътирозларини билдиришди.  

Муҳимлиги жиҳатидан учинчи жангда америкалик нокаутчи Стив Гарсия ватандоши Келвин Каттарга қарши октагонга чиқди. Бу сафар у рақибидан очколар ҳисоби бўйича устун келди. Гарсия UFC октагонида илк бор тўлиқ жанг ўтказди.  

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, Морган Шарье, Витор Петрино, Жорж Токкос, Жейк Мэтьюз, Вальтер Уокер, Майк Дэвис ва Фатима Клайн ўз жангларини муддатидан аввал якунлашди.


UFC on ESPN 70 турнирининг барча натижалари:

Деррик Льюис Таллисон Тейшейра техник нокаутга (зарба) учратди – 1-раунд, 0:35

Габриэль Бонфим Стивен Томпсонни очколар бўйича ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Стив Гарсия Келвин Каттарни очколар бўйича мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27)

Морган Шарье Нейт Ландверни нокаутга (зарба) учратди – 3-раунд, 0:27

Витор Петрино Остин Лейн сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига енгди – 1-раунд, 4:16

Жорж Токкос Жуниор Тафадан сабмишн (қўл билан учбурчак усулда) эвазига таслим этди – 2-раунд, 4:25

Крис Кертис Макс Гриффинни ҳакамлар қарори эвазига мағлубиятга учратди (28-29, 29-28, 29-28)

Жейк Мэтьюз Чиди Нжокуанини сабмишн (ортдан бўғиш) билан мағлуб этди – 1-раунд, 1:09

Эдуард Моура Лорен Мёрфини очколар ҳисобига кўра енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Вальтер Уолкер Кеннеди Нзечуквуни сабмишн билан ютди (оғритиш) – 1-раунд, 0:54

Майк Дэвис Митч Рамирезни техник нокаутга учратди (тизза билан зарба) – 2-раунд, 4:08

Фатима Клайн рақибаси Мелисса Мартинезни техник нокаут эвазига енгди (бошга оёқда зарба) – 3-раунд, 2:36

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг