UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

17 май 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асосий жанги тўлиқ давом этган UFC Fight Night 276 турнирининг барча натижалари

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилган ва кардидан 13 та жанг ўрин олган UFC Fight Night 276 турнири ўз якунига етди.

Оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда британиялик Арнольд Аллен бразилиялик Мелкизаэль Костага қарши октагонга чиқди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда Аллен ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба (49-46, 50-45, 50-45) қозонди. 

Турнирнинг co-main event жанги ҳам ярим енгил вазн тоифасида ўтказилди. Унда бир ярим йиллик танаффусдан сўнг октагонга қайтган кореялик Ду Хо Чой иккинчи раундда бразилиялик Даниэль Сантосни техник нокаутга учратди.

Аҳамияти жиҳатидан учинчи жангда перулик ўта енгил вазн тоифаси вакили Хуан Диас иккинчи раундда америкалик Малкольм Веллмейкерни ортдан бўғиб қўйди.

Қолган натижаларга тўхталадиган бўлсак, қозоғистонлик ярим ўрта вазн тоифаси вакили Николай Веретенников биринчи раунддаёқ америкалик Хаос Уильямсга техник нокаут билан ютқазиб қўйди.

Бернардо Сопай, Томас Гант, Коди Брандейж, Элис Арделин ва Николь Кальяри бугунги турнирда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, камида 25 000 долларлик бонусни қўлга киритишди.


UFC Fight Night 276 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Арнольд Аллен Мелкизаэль Костани ҳакамларнинг якдил қарори эвазига таслим этди (49-46, 50-45, 50-45)

Ду Хо Чой Даниэль Сантосни иккинчи раундда техник нокаутга учратди (зарба) – 2-раунд, 4:29

Хуан Диас Малкольм Веллмейкерни сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига енгди – 2-раунд, 4:08

Модестас Букаускас Кристиан Эдвардсни ҳакамларнинг айри қарори эвазига ютди (28-29, 29-28, 29-28)

Бернардо Сопай Тимоти Куамба сабмишн (ортдан бўғиш) эвазига мағлубиятга учратди – 2-раунд, 2:25


Прелим кард жанглари

Хаос Уильямс Николай Веретенниковни техник нокаут (зарба) билан мағлуб этди – 1-раунд, 3:31

Ярим оғир вазн: Иван Эрслан Туко Токкосни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (29–28, 29–28, 29–28).

Енгил вазн: Томми Гэнтт Артур Миневни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. 

Аёллар ўта енгил вазн: Кетлен Виейра рақибаси Жаклин Кавалькантини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (29–28, 29–28, 29–28).

Ўрта вазн: Коди Брандейж Андре Петроскини иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Аёллар минимал вазн: Алис Арделян рақибаси Полиана Вианани оғритиш усули билан мағлуб этди.

Ўта енгил вазн: Луис Гуруле Даниэль Баресни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига енгди (30–27, 30–27, 30–27).

Аёллар минимал вазн: Николь Кальяри рақибаси Шон Бэннонни учинчи раундда бўғиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг