UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

01 апр 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асу Алмабаевга Рамазон Темиров мағлуб этган рақиб берилди. У Рўзибоев билан бир оқшомда жанг қилади

UFC энг енгил дивизиони рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

У 27 июнь куни Бокудаги турнирда октагонга қайтади. Асунинг рақиби эса рейтингда ўн учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Чарльз Жонсон бўлади.

Асу Алмабаев икки ғалабали серия билан келмоқда. У аввалига Хосе Очоани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган, кейин эса Алекс Перезни гилотина усулида бўғиб қўйганди. Бунгача Асу UFC’даги илк мағлубиятини Мануэль Капедан қабул қилиб олган эди. 

Шу йилниг февраль ойида Алмабаев Мексикада Брендон Моренога қарши турнирнинг асосий жангида октагонга чиқиши керак эди, бироқ қўлидан олган жароҳати сабаб бу тўқнашув амалга ошмай қолганди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Рамазон Темиров сўнгги жангида айнан Чарльз Жонсонни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Икки ҳафта олдин Чарльз Бруно Сильва устидан ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг