05 янв 09:28
Янгиликлар
Футбол
"Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди
Испания Ла Лигасининг 18-тури доирасида "Реал Сосьедад" — "Атлетико" ўйини бўлиб ўтди.
Александр Сорлот 50-дақиқада ҳисобни очди. Аммо мезбонлар ҳужумчиси Гонсалу Гедеш беш дақиқа ўтиб мувозанатни тиклади.
"Атлетико" Ла Лига турнир жадвалида 19 ўйиндан сўнг 38 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда, "Реал Сосьедад" эса 18 ўйиндан сўнг 18 очко билан 15-ўринни банд этган.

Ҳавола :
Фикрлар