UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Ҳумоюн Султонов Загреб турнири ғолиби! 0 14:53Жейрон Эннис энди икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони 0 14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0

14 ноя 08:00
Янгиликлар

Теннис

ATP Finals. Алькарас гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади

Дунёнинг биринчи ракеткаси Карлос Алькарас Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилаётган ATP Якуний турнирининг гуруҳ босқич учинчи учрашувида ҳам ғалаба қозонди.

Испаниялик теннисчи ATP рейтингида тўққизинчи ўринни эгаллаб турган италиялик Лоренцо Музеттини ўз ватандошлари кўз ўнгида ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/4, 6/1. 

Саксон тўрт дақиқа давом этган баҳсда Алькарас 2, Музетти 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам тўпни ўйинга киритишда бехато ҳаракат қилишди. Брейклар бўйича мутлақ устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди - 3 га 0. 

Учта учрашувнинг барида ғалаба қозонган Карлос Алькарас гуруҳ ғолиби сифатида 1/2 финалга чиқди. Лоренцо Музетти эса 1 ғалаба ва 2 мағлубият билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг