UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

29 июл 12:28
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Теннисчиларимизда ҳам пасайиш, ҳам кўтарилиш, Топ-10`да руслар қолмади

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан 7 нафар теннисчимиз жой олган. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 2, иккинчи рақамли теннисчимиз Сергей Фомин эса 3 поғонага кўтарилди. Қолган барча теннисчиларимиз ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингда пасайишди. Учинчи ракеткамиз Максим Шин ва Ботир Сапаев 8, Амир Милушев 5, Абдулазиз Усмонжонов 3, Дамир Абдусамадов 4 поғонага пастлаган. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Италиялик Янник Синнер катта фарқ билан пешқадамлигини давом эттирмоқда. Испаниялик Карлос Алькараз иккинчи, германиялик Александр Зверев учинчи ўринни банд этган. Россиялик Андрей Рублёв Топ-10`ни тарк этди. Бу билан рейтингнинг кучли ўнталигида рус теннисчилари қолмади. Австралиялик Алекс де Минаур 13-поғонадан 8-ўринга кўтарилиб олди.  


ATP рейтинги. 28 июль ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1). Янник Синнер (Италия) - 12 030 очко

2 (2). Карлос Алькарас (Испания) - 8600

3 (3). Александр Зверев (Германия) - 6030

4 (4). Тейлор Фриц (АҚШ) - 5135

5 (5). Жек Дрейпер (Буюк Британия) - 4650

6 (6). Новак Жокович (Сербия) - 4130

7 (8). Бен Шелтон (АҚШ) - 3520

8 (13). Алекс де Минаур (Австралия) - 3335

9 (9). Хольгер Руне (Дания) - 3250

10 (7). Лоренцо Музетти (Италия) - 3195


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

266 (268). Ҳумоюн Султонов - 201 

476 (479). Сергей Фомин - 85 

1005 (997). Максим Шин - 14 

1330Т (1325) Амир Милушев - 5  

1780Т (1772Т). Ботир Сапаев - 1   

1874Т (1871Т) Абдулазиз Усмонжонов - 1

1971Т (1967Т). Дамир Абдусамадов - 1      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг