UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0 07:32Гандбол. Ниҳоят, Осиё чемпионатида илк ғалаба - Австралия доғда қолдирилди! 0 07:01U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияга қарши! 1/16 финал жуфтликлари қандай кўриниш олди? 0 18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0

10 июн 10:10
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Янник Синнер дунёнинг биринчи ракеткаси, теннисчиларимизнинг барида пасайиш

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Икки ҳафталик "Ролан Гаррос" турнири дунё теннисчилари рейтингига катта ўзгаришларни тақдим этди. Дунёнинг биринчи ракеткаси ўзгарди. Узоқ муддат рейтинги пешқадами бўлиб келган Новак Жокович Франция Очиқ чемпионатидаги омадсизликдан сўнг ўз ўрнини италиялик Янник Синнерга бўшатиб берди. "Ролан Гаррос" чемпиони Карлос Алкараз 3-поғонадан 2-ўринга кўтарилиб олди. 

Эътиборлиси, янгиланган рейтингда теннисчиларимизнинг бари пастлади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 2 поғонага пастлаб, ҳозирда ATP рейтингида 330-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 13, учинчи рақамли теннисчимиз Максим Шин 11, Амир Милушев эса 2 поғонага пастлаган.    

ATP рейтинги. 10 июнь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (2) Янник Синнер (Италия) - 9525 (+755) очко

2. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 8580 (+1280)

3. (1) Новак Жокович (Сербия) - 8360 (-1600)

4. (4) Александр Зверев (Германия) - 6885 (+580)

5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 6485 (+190)

6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4710 (+10)

7. (7) Каспер Рууд (Норвегия) - 4025 (-400)

8. (8) Хуберт Гуркач (Польша) - 3995 (+110)

9. (11) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3845 (+355)

10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3775 (+220)...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

330 (328). Ҳумоюн Султонов - 157 (-1 очко)

632. (619). Сергей Фомин - 53 (-2)

1157. (1146). Максим Шин - 8 

1683Т (1681T). Амир Милушев - 2 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг