UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

01 авг 14:28
Янгиликлар

Теннис

АТР рейтинги. Алькараз илк бор жаҳоннинг 4-ракеткаси, Истомин ҳам юқорилади

ATP эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда рейтингнинг Топ-10 талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Умагдаги турнир финалчиси, испаниялик Карлос Алькараз грециялик Стефанос Циципас билан ўрин алмашиб, илк бор жаҳоннинг 4-ракеткасига айланди. 

Сербиялик Новак Жокович 1 поғона юқорилаб, 6-ўринга жойлашган бўлса, норвегиялик Каспер Рууд аксинчаи бир поғона пастлади. Рейтингни ҳамон россиялик Даниил Медведев бошқариб бормоқда. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин бу ҳафта рейтингдаги ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, иккинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 2 поғона пастлади. Тажрибали теннисчимиз Денис Истомин янгиланган рейтингда 11 ўрин юқорилашга эришиб, 427-поғонага жойлашди. 

ATP рейтинги. 1 август ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Даниил Медведев (Россия) - 7625 очко
2. (2) Александр Зверев (Германия) - 6850
3. (3) Рафаэль Надаль (Испания) - 6165
4. (5) Карлос Алькараз (Испания) - 5035
5. (4) Стефанос Циципас (Греция) - 5000
6. (7) Новак Жокович (Сербия) - 4770
7. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 4685
8. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 3575
9. (9) Феликс Оже (Канада) - 3445
10. (10) Янник Синнер (Италия) - 3395

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

348 (348). Сергей Фомин - 124

424 (422). Ҳумоюн Султонов - 94

427 (438). Денис Истомин - 93

765 (753). Санжар Файзиев - 21

1157 (1177). Максим Шин - 5

1612 (1480). Жўрабек Каримов - 1

1612 (1480). Саидаъло Саидкаримов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг