UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

28 янв 11:22
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Бугун аёллар ўртасида финал ўйини ўтказилади

Бугун Австралия очиқ чемпионатида аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари финали бўлиб ўтади.

Қозоғистон вакиласи Елена Рибакина ва беларуслик Арина Соболенко чемпионлик учун кураш олиб боради. Турнирда 22-рақам остида иштирок этган 23 ёшли Рибакина илк бор Australian Open финалига чиқди. Бунгача унинг энг яхши натижаси 2020 йилги турнирнинг учинчи босқичига чиқиш бўлган. Шу билан бирга, Елена "Катта Дубулға" турнирининг финали ва ундаги ғалаба нима эканлигини аллақачон яхши билади. 2022 йилда спортчи ҳал қилувчи баҳсда тунислик Онс Жаберни мағлуб этиб, сенсацион тарзда "Уимблдон"да ғалаба қозонганди.


Бешинчи рақам остида таснифланган 24 ёшли  Соболенкога келсак, у аввал Австралия Очиқ чемпионатининг тўртинчи босқичидан нарига ўта олмаган. Ва ниҳоят, "Улкан Тож" турнирларининг ярим финалидаги муваффақиятсизликлар сериясини тўхтатди. Бунгача Арина "Катта Дубулға" турнирида уч марта кучли тўртликка кирган, аммо ҳар сафар мағлубиятга учраган: 2021 йилда "Уимблдон" ва US Open, 2022 йилда US Open мусобақаларида.


Соболенко айни пайтда жаҳон рейтингида 5, Рибакина эса 25-ўриндан жой олган. 


Финал баҳси Тошкент вақти билан 13:30 да старт олади. Учрашув "Род Лэйвер Арена"да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг