UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланиши маълум 0 18:40Дмитрий Биволга Ислам Махачев билан жанг ҳақида савол беришди, боксчи эса бунга жавоб берди 0 18:17Усикнинг собиқ промоутери Александрга фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0

26 янв 17:33
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Эркаклар ўртасидаги яккалик турнирида чемпион аниқланди

Бироз аввал Австралия Мельбурн шаҳрида икки ҳафта давом этган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open 2025 турнири якунига етди.

Мукофот жамғармаси деярли 60 миллион АҚШ долларини ташкил этган мусобақанинг сўнгги баҳси эркаклар ўртасидаги яккалик финал учрашуви бўлди. Унда дунёнинг биринчи ва иккинчи ракеткалари - Australian Open турнирининг амалдаги чемпиони италиялик Янник Синнер ҳамда германиялик Александр Зверев ўзаро тўқнаш келди. 

Икки соату 45 дақиқа давом этган баҳсда дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер 6/3, 7/6(4), 6/3 ҳисобларида ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳамон Зверев олдинда бормоқда - 4:3.


Финал учрашуви статистикаси:

Янник Синнер - 6 та эйс, 2 та қўшхато, 2 та брейк

Александр Зверев - 12 та эйс, 2 та қўшхато, брейк йўқ


Янник кетма-кет 22 та учрашувда Топ-10 рейтингидан ўрин олган рақиблари устидан ғалаба қозонди. Бу XXI аср рекорди ҳисобланади. 2006-2007 йилларда Рожер Федерерда бу кўрсаткич 20 та учрашувни ташкил қилганди. 

Синнер икки ҳафталик меҳнатидан 2000 рейтинг очкоси ва 3 500 000 Австралия доллари (тахминан 2,2 млн АҚШ доллари), Зверев эса 1300 очко ҳамда 1 млн 900 минг Австралия доллари ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг