UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0

08 янв 08:35
Янгиликлар

Теннис

Australian Open. Ҳумоюн Султонов 1/2 финалда камбэк амалга оширганди, аммо...

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси давом этмоқда.

Ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олганди. Мамлакатнинг биринчи ракеткаси саралаш босқичининг илк даврасида рейтингда ўзидан деярли 100 поғона юқорида бораётган колумбиялик Даниэль Элахи Галанни 6/3, 6/7(2), 7/5 ҳисобларида мағлубиятга учратганди.

Афсуски, Ҳумоюн ҳозиргина якунига етган ва 101 дақиқа давом этган учрашувда чехиялик Далибор Сврчинага аламли тарзда имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи сетни 3/6 ҳисобида бой берган наманганлик 26 ёшли теннисчимиз камбэк эвазига мувозанатни тиклади - 6/1. Ҳал қилувчи учинчи сетда 3/1 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Аммо жароҳат сабаб муваффақиятни ривожлантира олмади. Тўртинчи геймдан кейин шифокорлардан ёрдам олиб кортга қайтган Султонов 3/6 ҳисобида ютқазди.   

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов айни пайтда ATP рейтингида 215, унинг биринчи даврадаги рақиби Галан 126, Сврчина эса 228-ўринни эгаллаб турибди. Султонов теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам чехияликка уч сет натижасига кўра имкониятни бой берди. Далибор 2024 йилнинг 17 ноябрь куни Мумбайдаги турнирнинг финалида ҳам Султоновни таслим этганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг