29 янв 18:20
Янгиликлар
Теннис

Australian Open. Мугуруса юришини давом эттирмоқда
Мельбурн шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича “Катта Дубулға“ туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.
Мусобақанинг чорак финал баҳсларидан бирида россиялик Анастасия Павлюченкова Испания вакили Гарбин Мугурусага қарши баҳс олиб борди.
1 соат 33 дақиқа давом этган баҳсда Гарбин рақибасини 7:5, 6:3 ҳисобларида таслим этишни уддалади. Энди Мугуруса финал йўлланмаси учун Руминия вакили Симона Халепга қарши баҳс олиб боради.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар