24 янв 13:25
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Новак Жокович Зверевга қарши ярим финал учрашувини охиригача етказа олмади
ATP рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб турган сербиялик Новак Жокович Australian Open ярим финалида Германия вакили, дунёнинг иккинчи ракеткаси Александр Зверевга мағлуб бўлди – 6/7(5).
Учрашув 1 соат 22 дақиқа давом этди. Жокович ва Зверев ўртасидаги ўзаро ўйинларда сербиялик теннисчи устунликка эга – 8:5.
Жокович чорак финал мобайнида олган жароҳати сабабли ярим финал учрашувини охиригача етказа олмади. У ўйин давомида оғриқ қолдирувчи дори қабул қилди.
Шу тариқа, Зверев илк бор ушбу мусобақа финалига чиқди. Шу билан бирга, у ўз фаолиятида учинчи марта “Катта дубулға” турнири финалига йўл олди (бунгача “Ролан Гаррос” ва US Open финалида мағлуб бўлган). У энди финалда италиялик Янник Синнер ёки америкалик Бен Шелтон билан тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар