22 янв 14:28
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Яна бир ярим финалчи номи аниқ бўлди
Мельбурнда теннис бўйича нуфузли Australian Open турнири давом этмоқда.
Дунёнинг 20-ракеткаси, америкалик Бен Шелтон чорак финалда италиялик Лоренцо Сонегога қарши кортга чиқди.
3 соат 50 дақиқа давом этган ўйинда Шелтон 6:4, 7:5, 4:6, 7:6 ҳисобларида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.
Энди у ярим финалда Синнер - Де Минаур жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Биринчи ярим финалда эса Зверев ҳамда Жокович тўқнаш келади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар