UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Энг кўпи собиқ чемпионида: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0 14:23“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”: Беш ҳудудда баҳслар ташкил этилди 0 14:02Чемпион Хамзат Чимаев Абу-Дабида шайхлар томонидан кутиб олинди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:41Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди 0

01 янв 10:12
Янгиликлар

Шахмат

Аёллар ўртасидаги блиц жаҳон чемпионатида ҳам чемпион аниқланди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Жаҳон чемпионатининг блиц, яъни тезкор шахмат баҳсларида тарихий ҳолат қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Тарихда илк бор эркаклар ўртасидаги мусобақада икки чемпион бўлди. Блиц баҳсларининг финалида норвегиялик Магнус Карлсен ҳамда FIDE байроғи остида ўйнаган россиялик Ян Непомняший ўзаро тўқнаш келишди. 

Дастлабки икки партияда Магнус ғалаба қозонди. Кейин Ян икки ғалаба эвазига мувозанатни тиклади - 2:2. Кейинги учта партияда кучлар тенг келди. Шунда Магнус Янга қўшчемпионликни таклиф қилди. Непомняший эса уни қабул қилди. Шу кунгача тарихда бундай ҳолат кузатилмаган эди. FIDE Магнус Карлсен учун ишлаётганга ўхшаб қоляпти. 

Аёллар ўртасидаги блиц баҳсларида эса хитойлик Цзюй Вэньцзюнь 2024 йилги жаҳон чемпиони бўлди. У финалда ҳамюрти Лэй Тинцзени мағлубиятга учратди — 3,5:2,5. Жаҳон чемпионатининг бронза медаллари россиялик Екатерина Лагно ҳамда ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшалига насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг